Умид Аҳмаджонов МТЖ янги бош мураббийи билан учрашиш учун Дубайга жўнаб кетди / Ўзбекистон янгиликлари, энг сўнгги хабарлар

Опубликовано: 08.10.2018

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи билан бошланган музокараларни ниҳоясига етказиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига жўнаб кетди.

ЎФА расмий сайти хабарига кўра , Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи хорижлик кучли мутахассис, жаҳон футболидаги топ мураббий бўлади. Айни пайтда у ўз терма жамоасини Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. Айни пайтда мураббий ўз шогирдларини июнь ойида бошланадиган мундиалга тайёрлаётгани сабабли жаҳон чемпионати якунига қадар номи ҳозирча эълон қилинмаслигини сўраган. Умид Аҳмаджонов янги бош мураббийнинг бу илтимосини қабул қилган ва июль ойига қадар унинг номи футбол жамоатчилигига эълон қилинмайди.

Мутахассис Россиядаги мундиалдан сўнг Ўзбекистонга ташриф буюради ҳамда миллий терма жамоа бошқарувини расман қўлга олади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни  Telegram 'да ҳам кузатиб боринг